1 сентябрдан бошлаб барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади, дея хабар берди Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Шунингдек, «E-IJRO AUKSION» тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади:
- аукционда шахсини идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;
- давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
- савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.