Андижон вилоятидаги туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, солиқ бошқармаси, санитария-эпидемиология фаровонлиги маркази ва бошқа тузилмалар раҳбарлари ўзларининг ишидаги муваффақиятлар ва камчиликларни акс эттирувчи нишонларни ола бошладилар.
Auz.uz сайтининг хабар беришича, ушбу янгилик Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ташаббуси ҳисобланади. Агар раҳбар ишда сусткашликка йўл қўйса, унга «масъулиятсиз раҳбар» ёзуви бўлган қизил нишон берилади.
Агар топшириқлар тегишли даражада бажарилган бўлса, унда раҳбар «масъулиятли раҳбар» ёзуви бўлган кўк нишон билан тақдирланади. Масъул шахслар оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳисобот беришлари керак, деб ёзади сайт.
Биринчи кўкрак нишонини топшириш маросими душанба куни бўлиб ўтган «ҳокимият соати» якунига кўра ўтказилди. Улуғнор ва Олтинкўл туманлари ҳокимлари Дониёрбек Махсудов ва Назиржон Ўринбоев, шунингдек вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зуфарбек Юлдашев ва вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази раҳбари Дилмурод Набиевга «масъулиятсиз раҳбар» нишонлари топширилди.
Андижон ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров уч хил йўналишдаги ютуқлари учун учта кўк рангли кўкрак нишони олди. Мархмат ва Хўжаобод туманлари ҳокимлари Бобиржон Йўлдошев ва Отабек Расулов бўндай кўкрак нишонларини иккитадан қўлга киритишди. Марказий банкнинг Андижон вилоятидаги Бош бошқармаси бошқарувчиси Элёр Усмоновга ҳам «масъулиятли раҳбар» нишони топширилди.
Auz.uz хабар беришича, «агар раҳбарлар кетма-кет уч ҳафта давомида қизил нишонларни олсалар, уларнинг масаласи алоҳида кўриб чиқилади».
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Абдураҳмоновнинг «фидойилиги, садоқати ва қатъияти» ни таъкидлаган ҳолда, уни «атрофидаги раҳбарларни ишлашга мажбурлаш» ни бир неча бор топширган, дея таъкидлайди Auz.uz сайти.
Раҳбарларнинг иш натижаларини баҳолашда ишлатиладиган усул ёки метод кўрсатилмаган.