Дилшод Иброҳимович Холмуродов Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Президент 9 июль куни бу ҳақдаги фармонни имзолади, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Фото: cbu.uz.
Ушбу тайинловгача у Марказий банкнинг статистика ва тадқиқотлар бўлимини бошқарган.
Ушбу лавозимда Дилшод Холмуродов 2010 йилдан бери Давлат статистика қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳодир Мирусмоновнинг ўрнини эгаллади.