14 июль куни Тошкент вақти билан 12:34 да Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ сайтида хабар қилинди.
Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Афғонистонда, Тошкентгача масофа 540 км жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 5,1, чуқурлик — 10 км.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Наманган : 496 км, 2 балл.
- Андижон : 485 км, 2 балл.
- Фарғона : 431 км, 2 балл.
- Гулистон : 471 км, 2 балл.
- Жиззах : 473 км, 2 балл.
- Самарқанд : 483 км, 2 балл.
- Термиз : 326 км, 2 балл.
- Қарши : 513 км, 2 балл.