17 июль куни Ўзбекистонда 541 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15607 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 170 таси карантин муассасаларида, 371 таси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон, Наманган ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 220 нафар бемор соғайиб, тузалганлар сони 9003 нафарни, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6525 нафар бемордан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 60 211 нафар, стационар карантинда эса 22 061 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.