21 июль куни Тошкент вақти билан 10:08 да Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ сайтида хабар қилинди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилинишича, зилзила ўчоғи Қирғизистонда, Тошкентгача масофа 225 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила координаталари: 40,17 градус шимолий кенглик; 71,46 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 10 км.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Наманган : 94 км, 2 балл.
- Андижон : 101 км, 2 балл.
- Фарғона : 36 км, 4 балл.