Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов Ўзбекистонда уй шароитида коронавирус инфекциясидан 1706 нафар бемор даволанаётгани маълум қилди.
22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганларнинг ҳудудий тақсимланиши қуйидагича:
- Тошкент вилояти — 637;
- Тошкент шаҳрида — 413;
- Навоий вилоятида — 404;
- Сирдарё вилоятида — 156;
- Aндижон вилоятида — 136;
- Сурхондарё вилоятида — 101;
- Самарқанд вилоятида — 96;
- Қорақалпоғистонда — 58;
- Жиззах вилоятида — 22;
- Наманган вилоятида — 21;
- Қашқадарё вилоятида — 21.
Таъкидланишича, беморларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб борилмоқда. Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.
«Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 5 июлдан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилди.