UzAuto Trailer компанияси «КАМАЗ» ИЧАЖ билан ҳамкорликда «3 таси 1 да» Мега акцияси тугашига оз қолганини эслатиб ўтади.
1 августгача давом этадиган ушбу акция доирасида компания ўз мижозларига автосамосвалнинг энг машҳур модели — КАМАЗ 6520−1043ни фойдали шартларда сотиб олишни таклиф этади.
Самосвалга чегирма — 72,0 млн сўм, унинг акция доирасидаги нархи 598 млн сўм, ҚҚС билан (стандарт нархи — 670 млн сўм).
Шу билан бир қаторда, ҳозирги йиллик 16% ставка билан ишлаб чиқарувчидан лизинг 36 ой муддатга харид қилиш имконияти бор.
Шунингдек, бонус сифатида, мижоз умумий қиймати 15 млн сўмлик 8 та бепул техник хизматга (ТХ) эга бўлади. Бунга барча мойлар ва фильтрларни алмаштириш киради.
«Сервисга харажатларни унутинг, биз ҳавойи ваъдалар эмас, чинакам чегирмалар ва бонуслар таклиф этамиз. 1 августгача улгуринг!», — дейилади компаниянинг хабарида.
Қўшимча маълумот олиш учун ягона call-марказ (+99871) 202−88−66 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Сайт: kamazleasing.uz
Facebook: fb.com/UzautoTrailerKAMAZ/
Telegram: t.me/kamaz_leasing
Instagram: instagram.com/uzautotrailer_kamaz/
Реклама ҳуқуқи асосида