Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига тиббий ходимлар ишга олиниши тўғрисида эълон берди.
Қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.
Шифокорлар:
- анестезиолог-реаниматолог;
- инфекционист;
- эпидемиолог;
- врач-лаборант;
- врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;
Ҳамширалар:
- реанимация ҳамшираси;
- палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
- кичик тиббиёт ходимлари.
14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- шифокорлар — 25 млн сўм;
- ҳамширалар — 15 млн сўм;
- кичик тиббиёт ходимлари — 10 млн сўм.
Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига қуйидаги телефон реқамлари орқали мурожаат қилиш мумкин: 71/241−12−02, 71/241−18−70, 71/241−54−54