Жиззах вилоятида юк автомашинасинаси ағдарилди, дея хабар берди ИИБ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, 24 июль куни соат 13:20 ларда, Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998-километрида ҳайдовчи К.В. бошқарувида бўлган Traller русумли юк автомашинасига «Юк кўтаргич» махсус техникасини ортиб ҳаракатланаётган вақтида, ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида юк автомашинаси ағдарилган.


«Ағдарилиш натижасида тан жароҳати олганлар йўқ», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.