Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда, дея хабар қилди ССВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда. Хабарда вазирнинг даволаниш сабаблари ва бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда коронавирус аниқлангани маълум бўлган эди.