Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 10 август кунидан кучга киради:
- 1 АҚШ доллари 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 38 сўмга қимматлади ва 12 059,09 сўмга баҳоланмоқда;
- 1 Рубль 1,19 сўмга юқорилади ва 138,65 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 2 сўмга қимматлаб, жами 10 209 сўмни ташкил қилганди.