Бош прокуратура Тошкент вилоятининг Қибрай туманида содир этилган қотиллик юзасидан расмий баёнот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни тумандаги Қодирия электр станцияси ҳудудида саёҳат жомадони ичидан эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган эди. Марҳум муқаддам Олий судда раҳбар лавозимларидан бирида ишлаган.