Тожикистон ҳудудида, Тошкентдан 306 км жанубий-шарқий йўналишда содир бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, ер ости силкинишлари 13 август куни Тошкент вақти билан 23:07 да рўй берди. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент: 306 км, 2 балл.
- Наманган: 314 км, 2 балл.
- Андижон: 328 км, 2 балл.
- Фарғона: 264 км, 2 балл.
- Гулистон: 234 км, 3 балл.
- Жиззах: 244 км, 2 балл.
- Самарқанд: 276 км, 2 балл.
- Термиз: 268 км, 2 балл.
- Қарши: 352 км, 2 балл.
- Навоий: 419 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади хабарда.