Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекцияси бўйича рўйхатга олинган инсонлар сони 22 млн дан ошди.
АҚШда 5,4 млн кишига COVID-19 ташхиси қўйилган ва мамлакат бу кўрсаткич бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда Бразилия жойлашиб, ҳозирда мамлакатда 3,4 млн дан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган. Учинчи ўринда 2,7 млн нафар касалланганлар билан Ҳиндистон турибди. Кейинги ўринларда эса Россия (930,2 мингта ҳолат) ва Жанубий Африка (592,1 мингта) бўлмоқда.
Дунё бўйича 781,1 минг киши коронавирусдан вафот этди. Улардан 171,8 минг — АҚШда, 109,8 минг — Бразилияда, 57,7 минг — Мексикада. COVID-19 дан тузалганлар сони 14,1 млнга етди.
19 август куни эрталабки ҳолатга кўра, Ўзбекистонда 36,7 мингта коронавирус ҳолати қайд этилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни коронавирус пандемиясини эълон қилганида, дунё бўйлаб ушбу инфекция билан касалланганларнинг умумий сони 118 минга тенг эди. 2 апрель куни эса беморлар сони 1 млн дан ошгани эълон қилинган эди.