1 август ҳолатига кўра, хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 2 040 870 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 992 610 нафари қонуний, 1 048 260 нафари эса норасмий меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Бу ҳақда пайшанба куни Халқаро пресс-клубнинг «Меҳнат миграцияси: хавфсиз, тартибли ва қонуний» мавзусида бўлиб ўтган сессиясида маълум қилинди.
Жумладан, Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони жами 1 562 238 нафарни ташкил этса, уларнинг 656 2601 нафари расмий, 1 905 072 норасмий фаолият кўрсатмоқда.
Бу кўрсаткич:
- Қозоғистонда — жами 240566, расмий — 192 300, норасмий — 48266 нафар;
- Жанубий Кореяда — жами 71325, расмий — 39 874, норасмий — 31451 нафар;
- Туркияда жами: 43178, расмий — 9944, норасмий — 33234 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Ўзбекистонда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сони (чет элда ишлаётган меҳнат муҳожирларидан ташқари) 2019 йил охирига нисбатан 2,1% га ёки 105,3 минг кишига камайиб, 5,1 миллион кишини ташкил этгани хабар қилинган эди.