Чироқчида ЙТҲ натижасида 3 киши вафот этди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

19 август куни соат 18:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани 4Р-84 «Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор» автомобиль йўлининг 38-километрида ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Б.Э. «Нексия» русумли автомобилни бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1983 йилда туғилган О.С. бошқарувидаги «НOWO» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, «Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли Б.Э. ҳамда йўловчилари 67 ёшли Б.Х. ва 1 яшар А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.

Ушбу автомобиль йўловчиси 26 ёшли О.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.