«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда жуда мазали ва тўйимли нонушталар рецептларини тақдим этади.

Сулугуни солиб пиширилган сирниклар


Пишлоқ қўшиладиган, ширин бўлмаган мана бундай сирникларни кечқурун тайёрлаб қўйиб, музхонада сақланса, нонуштага пишириб истеъмол қилиш мумкин.

Товада пиширилган пишлоқли хачапури


Агар кечки пайт озроқ ҳаракат қилиб, хамир қориб, пишлоқли хачапуриларни тугиб, музлаткичга юборса, нонуштага иссиққина тўйимли нончалар истеъмол қилиш мумкин.

Ерёнғоқ ва бананли батончалар


Фақатгина 3 хил маҳсулотдан тайёрланадиган ушбу батончаларни герметик елим қоғозга солиб, 4−5 кун совуткичда, 2 ойгача музлаткичда сақлаш мумкин.

Пиёзли қатламалар


Пиёзли қатлама бу ҳам нон, ҳам пишириқ ўрнига истеъмол қилса бўладиган жуда мазали ва тўйимли егулик ҳисобланади. Уни кечқурун тайёрлаб, эрталаб иссиқ чой билан истеъмол қилишга нима етсин.

Сосискали булочкалар


Тайёр хамирдан тайёрланган сосискали булочкалар вақтингизни чинакамига тежаши аниқ. Уларни кечқурун ўраб, музлаткичга қўйиб, тонгда эса пишириб, дастурхонга қўйса бўлгани.

Фойдали нонушта — банкадаги мазали сули ёрмаси


Жуда мазали, ҳам фойдали хусусиятларга эга нонушта. Бундан ташқари, бундай нонуштани тайёрлашда 5 дақиқа вақт керак бўлса, улар совуткичда 3−5 кунгача сақланилади.

Туршакли сирниклар


Туршак қўшиб пишириладиган сирниклардан хушбўй ваниль ҳиди таралиб туради, қуритилган ўрик эса уларнинг таъмини янада бойитади ва мазали қилади.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15