Владимир Путин Россия-1 телеканалига берган интервьюсида Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Беларусга ёрдам бериш учун ҳарбий куч захирасини шакллантирганини айтди, дея хабар берди TJ.

Унинг сўзларига кўра, Россия кучларини ҳозирча Беларусда ишлатишга ҳожат йўқ.

Россия президенти Россия кучлари «Беларусдаги экстремистик элементлар чегараларни кесиб ўтиб, қароқчиликни бошламагунча» қўшимча кучлар ишлатилмаслигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Россия Беларусдаги барча муаммолар тинч йўл билан ҳал қилинишидан келиб чиқади. Унинг сўзларига кўра, бунга Москва ҳам, Минск ҳам рози.

Путин бошқа давлатларнинг Беларусдаги вазиятга муносабати ҳақида ҳам изоҳ берди. «Биласизми, менинг фикримча, биз Беларусдаги воқеаларга бошқа кўплаб Европа ва Америка давлатларига қараганда анча вазминлик билан ва бетараф бўлиб ёндашмоқдамиз. Аммо биз, албатта, у ерда содир бўлаётган нарсаларга бефарқ эмасмиз», — деди у.

Россия президентининг сўзларига кўра, Беларусь хавфсизлик кучлари норозилик намойишларини тарқатишда ўзини «анча босиқ» тутишган. У бошқа мамлакатларда нималар юз бераётганига эътибор қаратишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда президентлик сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг, йирик шаҳарларда норозилик намойишлари бошланган эди. 16 август куни эса Минскда мамлакат тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди. Беларусда намойишлар ҳали ҳам давом этмоқда.