Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Фото: Президент матбуот хизмати
«Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди», — дейилади хабарда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати