Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Деҳқонбой Убайдуллаевич Абдуллаев 6 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Ўлим сабаби иккитомонлама интерстициал пневмония.

Деҳқонбой Абдуллаев 1974 йил 19 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Прокуратура органларидаги фаолиятини 1998 йил бошлаган. Қарши махсус прокурори лавозимига 2019 йилда тайинланган эди.