Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz» га Қашқадарё вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот берилишича, ҳокимга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Ғайрат Бегалиев 4 март куни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Шунингдек, 6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокими ўринбосари ҳам Мансур Раҳмоновнинг ҳам оламдан ўтганлиги ҳақида хабар берилган эди.