11−12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди ғарбий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Жанубий Қозоғистон ҳудуди устида жойлашган баландликдаги циклон республиканинг шарқий туманларига таъсир кўрсатади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Бунинг натижасида, Тошкент вилоятининг айрим жойларига қисқа муддатли ёмғир, тоғолди ва тоғли туманларда момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 27−32 даража атрофида бўлади.

Шунба куни ёмғирли ва момақалдироқли об-ҳаво фақат тоғолди ва тоғли туманларда сақланиб туради. Республиканинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди.

Якшанба куни мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 12−17 даража, кундузи 27−32 даража иссиқ атрофида бўлади.

Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан озгина — 1−2 даражага пастдир, дея таъкидлашди синоптиклар.