6 октябрь куни Тошкент вақти билан 13:12 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва унинг таъсири Наманган, Андижон ва Фарғона ҳудудларида сезилди, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Унга кўра, Қирғизистонда 4,5 магнитудалик зилзила содир бўлиб (координаталари: 39,89 градус шимолий кенглик; 73,08 градус шарқий узунлик, чуқурлик 10 км), зизила эпимарказидан Тошкентгача масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 360 км ни ташкил қилади.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Наманган: 171 км, 2 балл;
- Андижон: 117 км 3 балл;
- Фарғона: 123 км 3 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади хабарда.