Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар қилишича, 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 08:10да Тожикистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.
Ер ости силкиниши эпицентри Тошкентдан жанубий-шарқий йўналишда 292 километр узоқликда бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкентда: 2 балл (292 км);
- Наманганда: 3 балл (168 км);
- Андижонда: 3 балл (152 км);
- Фарғонада: 4 балл (99 км);
- Гулистонда: 2 балл (276 км);
- Жиззахда 2 балл (341 км);
- Самарқандда: 2 баллни (411 км) ташкил этди.