27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28−29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Сешанба ва чоршанба кунлари Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин. 28−29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0−3° даражагача пасаяди, айрим жойларда 1−2° совуқ бўлади, кундузи 10−13° даража илиқ бўлади.