Tashkent City ҳудудидаги қурилаётган биноларнинг бирида қурилиш жиҳозлари сақланаётган 15 кв.метр майдонда ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди ФФВ матбуот хизмати.
4 ноябрь куни соат 15:37 да Тошкент ФВБ диспетчерлик хизматига Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган Tashkent City`нинг 7-лотида 6 қаватли янги қурилаётган бинонинг 3-қаватида ишчи-хизматчиларнинг вақтинча фойдаланаётган омборхонасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Фото: ФВВ
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:52да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 15 кв метр майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жароҳат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқ.