2021 йил 1 июлдан таркибида туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотлар, шунингдек соғлиқ учун зарарли бошқа қўшимчалар мавжуд маҳсулотларга белгилар қўйиш бошланади. Бу президентнинг «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан тасдиқланди, дея хабар берди Spot.uz.
Белгилаш икки босқичда амалга оширилади — биринчи навбатда, 2021 йил июлдан бошлаб, у ихтиёрий бўлади. Иккинчи босқичда, 2025 йил 1 январдан бошлаб, мажбурий қилиб қўйилади. Бу ўзгариш мамлакатга олиб кирилган маҳсулотларга ҳам, республика ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам бирдек тегишли қилиб қўйилади.
Товарларга ушбу рангли белгиларни қўйишдан мақсад у истеъмолчиларга ишончли маълумотларни етказиш ва фойдали маҳсулотларни танлашига ёрдам беришдан иборат. Масалан, шакар, тўйинган ёғ кислоталари ва тузни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензия, қандли диабет касалликларининг пайдо бўлишига ва ривожланишига олиб келади.