Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Унга мувофиқ, тажриба сифатида умумий таълим муассасаларини кейинчалик кенгайтириш ҳуқуқи билан 5 йилга хусусий секторнинг ишончли бошқарувига ўтказилади. Ўз навбатида, давлат бюджетидан таълим муассасаларини таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар камайтирилмайди.
Хусусий мулкдор қуйидаги мажбуриятларни бўйнига олади:
- Болалар учун бепул таълим бериш;
- Биноларни таъмирлаш;
- Моддий-техник базани мустаҳкамлаш.
Бундан ташқари, бўш бинолар ва ерлар бошқарувчига спорт ёки маданият муассасаларини ташкил этиш учун ажратилади.