12 ноябрь, пайшанба куни соат 13:25 да Қирғизистонда зилзила юз берди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила эпицентридаги магнитудаси 4,8 ни ташкил этди. Чуқурлик 6 — км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 368 км.
Ўзбекистон ҳудудидаги ер силкиниши кучи:
- Наманган (163 км) — 2 балл;
- Андижон (111 км) — 3 очко;
- Фарғона (171 км) — 2 балл.