13 ноябрь куни эрталаб кўплаб тижорат банкларида доллар курси сезиларли даражада кўтарилди. Энг кўп учраётган таклифга кўра, сотиш нархи 10 360 сўм ва сотиб олиш нархи 10 430 сўм қилиб белгиланмоқда. Бунга Spot.uz эътибор қаратди.
Маълумот учун, сўнгги марта банкларда доллар нархи ноябрь ойининг бошида кўтарилган эди. Унга кўра, сотиш нархи 10340 сўм ва сотиб олиш нархи 10410 сўм бўлган эди.
Аввалроқ Марказий банк берган маълумотларга асосланиб АҚШ долларининг кетма-кет иккинчи ҳафта ўсгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, 12 ноябрдан доллар курси 12 сўмга қимматлаб, жами 10 378 сўм этиб белгиланган эди.
Валюталар биржасида эса 12 ноябрь куни долларнинг нархи 10 396 сўм деб белгиланаётган эди.