18−20 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, дея хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.
18−19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши кутилмоқда. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Республиканинг тоғ ҳудудларида 18−19 ноябрь кунлари қор ёғади. Баъзи ҳудудларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
18−20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8−13 даражагача ва шимолда 10−15 даражагача совуқ бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 0−5 даражагача пасайиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10−15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.