Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг соғлом овқатланишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ соғлом овқатланиш дастурининг индикаторлари белгиланди.
2025 йилга келиб аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 75,1 ёшдан 76,4 ёшгача ошириш режалаштирилган: эркаклар учун — 72,8 ёшдан 74,1 ёшгача, аёллар учун — 77,4 ёшдан 78,7 ёшгача. Бундан ташқари, келгуси беш йил ичида семизлиги бўлган аҳоли улушининг ўсишини 23,5% даражасида тўхтатиш режалаштирилган. Хусусан, ҳукумат 5 ёшгача бўлган ортиқча вазнли болалар улушини 4,6 дан 4 фоизгача камайтиришни ва қарияларни 56,4 фоизга тўхтатиш ниятида.
Шунингдек, 30−69 ёшдаги аҳолининг ўлимига сабаб бўладиган касалликлар улушининг камайиши кутилмоқда:
- юрак-қон томир касалликлари — 52,8% дан 43% гача;
- онкологик касалликлар — 15,1% дан 14% гача;
- қандли диабет — 5,7% дан 5% гача;
- сурункали нафас олиш йўллари касалликлари — 1,1% дан 0,9% гача.
Дастур тўрт қисмдан иборат. Аввало, норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилади ва халқаро стандартлар татбиқ этилади. Хусусан, ярим тайёр маҳсулотлар рецептини ўзгартириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига биноан реклама тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш, озиқ-овқат таркибидаги туз, шакар ва ёғнинг хавфсиз миқдорини аниқлаш стандартлари ва бошқаларни ишлаб чиқиш кутилмоқда.
Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларга олиб келадиган омилларни камайтириш учун профилактика ишлари амалга оширилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан «Биз тўғри овқатланамиз» телевизион дастурида эфирга узатиладиган хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини таъминлаш учун «бешта калит дастур»ни тарғиб қилиш режалаштирилган. Ҳар бир ёш учун оптимал овқатланиш стандарти, шунингдек, аҳолига витаминлар ва минералларни бепул етказиб бериш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилади.
Аввал хабар берилаганидек, 2021 йил 1 июлдан таркибида туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотлар, шунингдек, соғлиқ учун зарарли бошқа қўшимчалар мавжуд маҳсулотларга белгилар қўйиш бошланади. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларнинг рекламаси ҳам чегараланиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрдаги президент Шавкат Мизиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида келгуси йил 1 июндан бошлаб 5 ёшгача бўлган болалар [6 млн нафар бола] витаминлар ва микро-нутриентлар билан, 10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминланади. Шу билан бирга, ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болаларга [10 млн] йод препаратлари, 35 ёшгача бўлган аёлларга [6 млндан ортиқ] фолий кислотаси ва феррум бепул тарқатилиши ҳақида маълум қилинган эди.