Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 19-ноябр санасидаги барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Бу ҳақда Тошкент Автовокзали расмий канали хабар берди.
Шу кунга қадар пойтахтдан қуйидаги йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракатланаётган эди:
- Тошкент — Жўш — Нурота
- Тошкент — Навоий
- Тошкент — Хатирчи
- Тошкент — Бухоро
- Тошкент — Хатирчи
- Тошкент — Қоракўл
- Тошкент — Самарқанд
- Тошкент — Мирбозор
- Тошкент — Манғит
- Тошкент — Бухоро
- Тошкент — Ўсмат
- Тошкент — Қарши
- Тошкент — Нукус
- Тошкент — Самарқанд
- Тошкент — Урганч
- Тошкент — Зомин
- Тошкент — Узун
- Тошкент — Бухоро
- Тошкент — Хива
- Тошкент — Термиз
- Тошкент — Денов
- Тошкент — Бухоро
- Тошкент — Термиз
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ҳаво ҳарорати ҳафта давомида совуши, вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда.