Савдо-саноат палатаси 2021 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари тоифасини аниқлашнинг янги тартибини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда палатанинг норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирган қонун лойиҳасида кўриш мумкин.
Таклиф қилинаётган янги тартибга кўра,
Кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига:
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- микрофирмалар — ўртача йиллик ходимлар сони 10 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
- кичик корхона — ўртача йиллик ходимлар сони 100 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 5 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
Ўрта корхона — йиллик ходимлар сони 250 тагача ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 15 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
Йирик корхона — йиллик доимий ходимлар сони 250 тадан ортиқ ва йиллик товар (иш, хизматлар) реализациясидан соф тушум миқдори 15 млрд сўмдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари киради.
Лойиҳа муҳокамаси 3 декабргача давом этади.