Президент Шавкат Мирзиёев «Наврўз» қабуллар уйидан самарали фойдаланишга оид лойиҳа билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Фото: президент матбуот хизмати.
Ушбу мажмуани капитал таъмирлаб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш марказига айлантиришрежалаштирилган. Бу ерда тадбиркорларга маълумотлар очиқ ва шаффоф тарзда тақдим этилади, дейилади хабарда.
Фото: «Узбекистан 24»
Бу ерда тадбиркорларга маълумотлар очиқ ва шаффоф тарзда тақдим этилади, — деб Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмонов маълум қилди.
«„Наврўз“ тўйхонасининг ўрнига, ичини реконструкция қилиб, иккинчи қаватида 2000 квадратдан кўп бўлган жойда, Тошкент шаҳридаги барча инвестиция лойиҳаларини тақдимоти ва давлат иштирокидаги давлат улуши бор корхоналарнинг шоурими ташкил этилади. Ундан ташқари биринчи қаватида ишсизлар биржаси бўлиб ўтади. Меҳнат вазирлиги билан биргаликда шу лойиҳани амалга оширмоқчимиз. Темир дафтарга тушган аҳоли, ишсиз аҳоли шу ерга келиб, ўзининг мутаҳассислигиган келиб чиққан ҳолда ўзига маъқул келадиган ишни ўша ердан топса бўлади», — деб аниқлик киритди Шароф Раҳмонов.
Бинонинг атрофидаги асосий жойлари одамлар учун сайлгоҳга айлантирилади.