Россияда ўтган кун давомида 24 822 та янги COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, жами касалланиш ҳолатлари икки миллиондан ошди. Бу ҳақда мамлакат Коронавирусга қарши қурашиш оператив штаби маълумотларига асосланиб Meduza хабар бермоқда.

Бу билан касалланиш ҳолатларининг кунлик ўсишида яна бир рекорд ўрнатилди. Бир кун олдин 24 318 та янги коронавирус инфекцияси аниқланган. Умуман олганда, Россияда коронавирус тарқалиши бошланганидан бери COVID-19 нинг 2 064 748 та ҳолат қайд этилган.

Янги ҳолатларининг аксарияти Москвада аниқланди, у ерда кунлик максимал ўсиш қайд этилди — 7168 киши. Санкт-Петербург иккинчи ўринда — кунига 2476 та COVID-19 га чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда ва бу ҳам пандемия бошланганидан бери маскимал кўрсаткич ҳисобланади.

Ўтган кун давомида коронавирус тасдиқланган 467 киши вафот этди. Бу борада ҳам рекорд янгиланди. Аввалги рекорд 19 ноябрда бўлган — кунига 463 ўлим. Пандемия бошланганидан бери, коронавирусга қарши кураш бўйича федерал тезкор штабнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россияда 35 мингдан ортиқ киши коронавирусдан вафот этди.

Коронавирус инфекцияси аниқланган жами 1 577 435 киши, шу жумладан, ўтган кун давомида 26 021 киши шифо топди.