Тошкент вилоятида аҳолини огоҳлантирмасдан электр таъминотидан узиш ҳолатларига йўл қўйган мутасадди шахсларга нисбатан чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Монополгияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Хусусан, Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳридаги 279-сонли электр трансформаторга уланган истеъмолчилар иогоҳлантирилмасдан электр таъминотидан узиб қўйилган. Ушбу ҳолат юзасидан «Олмалиқ шаҳар электр таъминоти» корхонаси раҳбари Анваржон Уразалиевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 178-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. иб, Олмалиқ шаҳар маъмурий судига иш юритувдаги ҳужжатлар юборилди.
Шунингдек, октябрь ойида Зангиота туманида тармоқдан узиб қўйилган қарздор истеъмолчилар тўловларни амалга оширгандан кейин қайта улаш бўйича ариза топширганларига қарамасдан, электр тармоғига қайта улаш ишлари кечиктирилган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари» АЖга нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисми талаблари бузилганлиги сабабли кўрсатма берилиб, барча мутасаддилар келгусида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунга қарамасдан, 20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар бўйича юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчиларнинг таъминотини тўхтатган. Ўз навбатида, юқоридага ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик тўлангандан кейин ҳам автоматик равишда электр тармоғига қайта уланмаган ҳолатлар аниқланган.
Ушбу ҳолат жорий йилнинг 21, 22 ноябр кунлари Қибрай ҳамда Зангиота туманларида ҳам аниқланди. Ҳозирги кунда ҳудудий бошқарманинг 29 октябрдаги кўрсатмасини бажармаганлиги сабабли Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳужжатларни расмийлаштириб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун маъмурий судга юбориш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.