26 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:27 да Афғонистонда зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Зилзила магнитудаси 5,5, чуқурлиги 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 529 км.
Ўзбекистон ҳудудида ҳам зилзила сезилди:
Тошкент: 529 км, 2 балл;
Наманган: 476 км, 2 балл;
Aндижон: 462 км, 2 балл;
Фарғона: 409 км, 2 балл;
Гулистон: 464 км, 2 балл;
Жиззах: 472 км, 2 балл;
Самарқанд: 487 км, 2 балл;
Термиз: 345 км, 2 балл;
Қарши: 524 км, 2 балл.