Ўзбекистонда жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна ёки 2019 йилга нисбатан 109% пахта хомашёси етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Пахта йиғим-терим режасини тўртта вилоят тўлиқ бажара олмади, Фарғона натижаси эса энг кўпни ташкил этмоқда:
- Фарғона 107,7%
- Хоразмда 106,7%
- Андижонда 106,6%
- Наманганда 105,1%
- Тошкентда 104,4%
- Самарқандда 103,6%
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоийда 102,7%
- Жиззахда 100,7%
- Қашқадарёда 95,8%
- Сирдарёда 93,5%
- Бухорода 89,1%
- Сурхондарёда 82,3% пахта ҳосили териб олинди.
Пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 минг та фермер хўжаликларидан 23 минг таси шартномани бажарди.
Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни ташкил қилди.
Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна пахта хомашёси етиштирилди.