3 декабрь куни «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони (ПФ-6122-сонли) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
- 2 сентябрь — пайшанба;
- 3 сентябрь — жума.
Шунингдек, барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, қуйидаги саналар дам олиш кунлари ҳисобланади:
- 2 январь — шанба;
- 20 март — шанба;
- 22 март — душанба;
- 4 сентябрь — шанба.