14 декабрь куни футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигасининг 2020/2021 йил 1/8 финал учрашувлари учун қуръа ташланди. Унга кўра, кейинги бочқич учрашувда қуйидаги клублар тўқнашадиган бўлди:
Фото: UEFA.com
- Боруссия М — Манчестер Сити
- Лацио — Бавария
- Атлетико М — Челси
- Лейпциг — Ливерпуль
- Порту — Ювентус
- Барселона — ПСЖ
- Севилья — Боруссия Дортмунд
- Аталанта — Реал Мадрид
1/8 финалнинг дастлабки баҳслари 16, 17, 23 ва 24 февраль кунлари ўтказилади. Жавоб ўйинлари эса 9, 10, 16 ва 17 мартга белгиланган.