17 декабрдан бошлаб Tashkent City боғига байрам арафаси ва янги йил кунларида кириш пуллик этиб белгиланди. Чипталарни кассалардан харид қилиш мумкин, дея хабар бермоқда мажмуа маъмурияти.
Байрам чипталари нархи:
- 5 ёшгача бўлган болаларга — бепул;
- 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 000 сўм;
- 12 ёшдан катталар учун — 10 000 сўм;
- Пенсионерларга — 5 000 сўм (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда);
- Ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда);
- Енгил автомобилда кириш — 20 000 сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Tashkent City ХИМ дирекцияси директори Баҳром Ризаевнинг буйруғига кўра, ҳиёбонга кириш 10 январга қадар пуллик этиб белгиланди.