Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 22 декабрдан кучга киради:
- 1 АҚШ доллари 10,65 сўмга кўтарилиб, 10 473,77 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 163,73 сўмга қимматлади ва 12 835,61 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 0,63 сўмга арзонлади ва 142,82 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ҳам доллар курси 20 сўмга қимматлаб, жами 10 463 сўмни ташкил қилганди.