ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати 26 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган «Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида автобус ағдарилди» сарлавҳаси остидаги хабар юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 26 декабрь куни соат 05:30 ларда, Самарқанд шаҳар, Гагарин ва Фитрат кўчалари кесишмасида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилган.
Хабар берилишича, Автобусда йўловчилар бўлмаган. Тўқнашув натижасида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.