Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:

  • шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;
  • коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.