Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда «Газета.uz» манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Тўрахўджаев куни кеча Судьялар олий кенгашида суҳбатдан ўтган.
У шунингдек, Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.
Халилилло Тўрахўжаев 2017 йил 12 декабридан 2020 йилнинг 30 июнига қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигини бошқарган.
Ундан сўнг, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси, тизим қайта ташкил этилгач эса, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.