Президентнинг тегишли қарори билан Фазлиддин Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори вазифасига тайинланди.
Тайинловдан аввал у Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Халилилло Тўрахўжаев
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.