Фаластин президенти Маҳмуд Аббос жума куни 15 йил ичида биринчи марта бўлиб ўтадиган умумий сайловларни ўтказиш тўғрисида фармон чиқарди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Қонунчилик Ассамблеясига сайловлар 22 майда, Президент сайловлари 31 июлда бўлиб ўтади.
Қонунчилик Ассамблеясига сайловлар натижаларига кўра 120 ўринли парламент шакллантирилади. Овоз бериш Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ҳам, Ғазо секторида ҳам бўлиб ўтади.
Депутатлар 31 августда шаклланиш жараёни якунланадиган Фаластин миллий кенгашининг аъзоларига ҳам айланишади.
Фаластинни озод қилиш ташкилоти орқали Миллий кенгашга сайловлар фаластинликлар яшайдиган мамлакатларда ўтказилади.
Қонунчилик Ассамблеясига сўнгги умумий сайловлар 2006 йилда бўлиб ўтган ва ХАМАС ҳаракати ғалаба қозонган. Маҳмуд Аббос ғолиб бўлган президентлик сайловлари 2005 йилда бўлиб ўтган эди.