Судандаги Ғарбий Дарфур провинциясининг Генейна шаҳрида юзага келган тўқнашувлар оқибатида 129 нафар инсон вафот этган ва 198 киши жароҳатланган, дея хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий ОАВга таяниб.
Зўравонликлар 16 январь куни Генейна шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўлдирилишидан сўнг бошланган. Хабарга кўра, Генейна шаҳридан ташқари яна Мурни ва Каукар шаҳарлари шифохоналарига ҳам қурбонлар олиб келинмоқда. Қурбонлар орасида аёллар, болалар, шифокорлар ва гуманитар ёрдам ходимлари ҳам бор.
Маълумот учун, Дарфурда икки хил миллат вакиллари истиқомат қилишади ва тарихан улар орасида тез-тез тўқнашувлар бўлиб туради. 2003 йилда мамлакатда араб қуролли кучлари томонидан маҳаллий аҳоли — фур ҳалқига нисбатан геноцид уюштирилиши Дарфурни муаммоли ҳудудга айлантириб қўйган.